Ассаламу алайкум! Бир киши 3 ёки 4 вақт фарз намозини ўқигандан сўнг ички кийимида кичкина оқ доғни кўрса ҳам намозни қайтадан ўқкийди – деган мазмундаги жавобни ўқигандим. Киши ички кийимидаги доғни кўрмаган бўлса ва таҳоратим бор деб 3-4 вақт фарз намозларини ўқиганидан сўнг, ўша оқ доғни кўриб қолса олдинги ўқилган 3-4 фарз намозларини қайтадан ўқиганда нима деб ният килади. Аввал ўз вақтида ўқигани ҳисобга олинадими ёки қазо деб ният қиладими? Менда ҳам баъзида шундай ҳолат бўлиб туради. Ички кийимдаги оқ доғ мошдек баъзида кичикроқ бўлади. Шуни тирноқ билан яхшилаб ишқаб ташлаб, ўша жойни ювмасдан, балки қўлимни намлаб, намини ўша жойга суртаман. Бу ҳолни 3 марта такрорлаб сўнг таҳорат оламан. Шу олган таҳоратим билан баъзида имомликка ўтаман. Шундай ҳолларда шу таҳорат билан намоз ўқиш ва имомга ўтиш жоизми ёки ички кийимни албатта ювиш шартми? Саволдаги камчиликлар учун олдиндан узр сўрайман. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Ассаламу алайкум.
Ва алайкум ассалом! Отнинг ва ейиладиган ҳайвонларнинг пешоби ва ейилмайдиган қушнинг ахлати каби енгил нажосатда кийимнинг тўртдан биридан ози афв қилинади.
Аммо ейиладиган қушнинг ахлати покдир.
Илло, товуқники худди икки чиқиш йўлидан чиқадиган нарсалар, қон ва ароқ каби оғир нажосатдир. Ундан (оғир нажосатдан) дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир.
Игнанинг учига ўхшаб сачраган пешоб ҳеч нарса эмас. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.