Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иқомат такбирини тоқ айтиш

12:47 / 27.02.2022 | Жасурбек | 1196

Ассалому алайкум! Бугун бомдод намозида иқомат такбирини тоқ қилиб айтишди. Намоздан кейин имомдан сўрасам, тоқ айтсаям бўлади, деди. Шундай айтса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан бошқа уччала имом, яъни имом Шофиъий, Аҳмад ибн Ҳанбал ва Молик ибн Анас роҳимаҳумуллоҳлар иқоматни тоқ айтишни ихтиёр қилганлар. Лекин уччаласининг орасида ҳам бир оз фарқ бор. Шофиъий ва Ҳанбалийлар “иқомат калималар ўн битта калимадан иборатдир, унда шаҳодатай ва ҳайъалатайнни бир бор айтилинади” дейишади. Имом Молик наздларида эса ўн калимадан иборат бўлиб, унда “қод қоматиссолаҳ”ни ҳам бир бор айтилади. Ҳанафийлар наздларида эса иқомат ўн етти калимадан иборатдир. Такбир тўр бора, шаҳодатайн ҳам тўрт бора, ҳайъалатайн ҳам тўрт бора, қод қоматиссолаҳ ҳам икки бора, такбир икки бора ва охирида “Лаа илааҳа иллаллоҳ” бир бора. Ҳар бир мазҳабнинг ўзига яраша ҳадислари бор. Аллома Ниймавий “Аттаълиқул ҳасан ъалаа аасаариссунан” китобида қуйидагиларни келтирган : “Уламоларнинг баъзилари иқоматни тоқ айтишни мансуҳ бўлган” деганлар. Бунга далил қилиб, Билол розияллоҳу анҳунинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин иқомат калималарини жуфт-жуфт қилиб айтганлигини келтирганлар. Баъзилар эса “ҳадисдаги тоқ айтишдан мурод, тўрттала такбир, шаҳодат калимаси, “ҳаййа алассолаҳ, ҳаййа алал фалаҳ”ларни бир нафасда икки марта айтишдир. Азонда эса алоҳида-алоҳида айтилади” деганлар. Баъзилари эса “Иккиси ҳам мубоҳ” деганлар. Ҳанафий мазҳабидаги одам Абу Ҳанифа роҳиматуллоҳи алайҳ ихтиёр қилган қавлни ушлаши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat