Ассалому алайкум! 1) Пешин намозини 15:20, 15:25атрофида ўқиб бўлдим. 15:50да асрга азон айтди. Ушбу намозим дурустми ёки қазосини ўқийми? 2). Шом намози вақти хуфтон намози вақти киргунга қадар деб каналда ўқигандим, лекин яқинда бази сабабларга кўра шом намози билан хуфтон намози вақти ораси ярим соат бўлди. Эрим хар бир намоз орасида 1соат вақт бўлиши керак деди. Иккиланяпман, бу намоз ҳам қазо бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Намозингиз дуруст.
2). “Ҳар бир намоз орасида 1 соат вақт бўлиши керак” деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!