Ассалому алайкум! Витр вожиб намозини ўқидим лекин ўқиб бўлиб вақтга қарасам бомдод вақти кирганига 3-4 минут бўлган экан. Саволим шуки шу витр вожиб намозини қазосини ўқишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Намозингиз дуруст бўлган. Агар вақт чиққач витр намозига киришган бўлсангиз намозни кечиктирганнинг гуноҳини олгансиз. Валлоҳу аълам!