Ассалому алайкум ҳурматли устозлар! "Шайтоннинг зурриётлари" деган жумлани кўп жойда эшитганман ва шу тўғрисида бир савол туғилди. Бу гапдан келиб чиқсак, демак шайтон зурриёт қолдириш имкониятига эга бўлиб чиқадими? Шайтон қандай қилиб бир вақтнинг ўзида кўпчилик одамнинг ичига жойлашиши мумкин?
Ва алайкум ассалом! Шайтон деб жиннинг кофир ва фосиқ бўлганига айтилади. Ўзингиз билганингиздек жинларда ҳам эр-хотинлик ва зурриёт қолдириш бор. Валлоҳу аълам.