Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Беш вақт намозни инкор қилишнинг ҳукми қандай?

12:19 / 16.07.2014 | abuali | 2755
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бизнинг қишлоғимизда 1951 йилларда Тошкенда ўқиб келган оқсоқол бор, ёши 84 да, одамлар қори тоға дейишади. Аммо у киши Қуръонни бошқача таржима қилиб “беш вақт намоз фақат Маккада ўқилади. Калима келтириб исломга кирилмайди, балки аҳд қилиш ва тўрт ой юриш қилиш керак” деб айтади. Ҳадисларни тан олмайди. Ҳатто яқинда бир китоб ёзибди. Китобида сураи тавбани 3 оятини ўртасидан олиб "ҳар жойда масжид солиб, жума ўқиб қўшимча қилганлардан Аллоҳ безор унинг расули ҳам" деб ёзибди. Яна бошқа ерида эса, “Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ва Умар (розияллоҳу анҳу) ни золим бўлган, одамларни қўрқитиб беш вақт намоз ўқитган” деб ёзган ва Имом Бухорийнинг шаънида "Бухорий исломга шундай доғ туширганки, уни қиёматгача ҳам ювиб бўлмайди" деб ёзган. Маҳалла имоми яқинда у кишини “кофир” деб жумада айтди. Муҳтарам шайх хазратлари, мана шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз илтимос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Имом тўғри айтган.

Топ рейтинг www.uz Openstat