Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олинган соч ҳақида

15:13 / 28.09.2015 | ibragim.74 | 3536

Ассаламу алайкум! Биз айни вақтда Россияда кўп қаватли уйда яшаймиз. Соч олиш ва қисқартириш қўлимдан келади. Бирга яшаган ака-укаларимизни сочларини қисқартириб тураман ва олинган сочларни канализацияга оқизиб юбораман. Шу ишларим тўғрими? Жавоб учун катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсоннинг ҳар бир бўлаги мукаррам ҳисобланади. Ҳатто уни олинган сочлари ва тирноқлари ҳам. Фиқҳий китобларимизда “Аёл кишилар тўкилган сочларини ҳам бегонага кўрсатиш мумкин эмас” дейилган. Шунинг учун уларни тўплаб, бирор жойга кўмиб қўйган афзал. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat