Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таассуб ва мутаассиблик ҳақида

06:49 / 11.03.2014 | AbuBobur | 2494
Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сизнинг Ислом ва мусулмонлар йўлида қилаётган савобли ишларингиз ғоятда мақтовга сазовор. Айниқса нашрдан чиқаётган китобларни бебаҳо, десак муболаға қилмаган бўламиз. Китобларингизнинг деярли барчасининг орқа муқовасидаги шиор ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортиши табиий.Савол: "Таассуб", "Мутаассиблик" каби ибораларни кўп эшитамиз ва ўқиймиз. Бу иборанинг истилоҳдаги маъноларини ҳам оз-моз тушунамиз. Сиздан илтимос мана шу иллатнинг луғавий ва истилоҳий маънолари ва ҳукми ҳақида батафсил тўхталиб ўтсангиз. Буни сўраётганимнинг сабаби, ҳозирда кўпчилик ўзини "мутаассиб эмасман" деб ўйласада, қайсидир маънода бирор мазҳабга, олимга, гуруҳга ўзи билиб ёки билмай таассуб қилади. Баъзи ҳолларда бир олимга эргашган талаба ва оддий мусулмонларнинг бошқа олимнинг талаба ва эргашувчиларига нисбатан ноўрин ва жоҳилона муносабатда бўлишганининг гувоҳи бўламиз. Айрим ҳолларда бу каби тортишув ва баҳслар жанжалларга ҳам айланиб кетади. Натижада оддий мусулмонлар, қолаверса толиби илмларда қарши томондаги мусулмонларнинг устозига, уламоларга нисбатан қалбларида гина ва нафрат туйғулари пайдо бўла бошлайди. Иккита олим ёки муфтий ўзидаги бор илм ва ижтиҳод самараси ўлароқ бир бирига зид бўлган, лекин Қуръон ва Суннатдан четланмаган ҳолда бир масаланинг ҳукмини баён қилади. Лекин ўша олимларнинг талабалари, эргашувчилари ўртасида ўзаро тортишув, мутаассиблик пайдо бўла бошлайди. Ҳар ким ўзининг устозини, эргашувчи уламосининг қавлини маҳкам ушлаб оладида, ўртада ихтилоф ва низо чиқади.Устоз, сиздан илтимосимиз айнан "таассуб", "мутаассиблик" иллати ҳақида имкон қадар кенгроқ маълумот берсангиз. Шоядки мусулмонларнинг бирлиги, меҳр-муҳаббатлари олдингига нисбатан кучлироқ бўлса. Аллоҳ сизни саломат қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ихтилоф одобига риоя қилиш юксак одоблардан бўлиб унинг қадрини қадри юксак кишиларгина тушуниб етадилар. Шу боис қадимги уламоларимиз бу масалада ҳам илмий изланиш олиб борганлар ва керакли китобларини ёзганлар. Уларда асосан ихтилоф одоби қоидаларини баён қилганлар. Мисол учун қуйидаги қоидаларни зикр ва шарҳ қилганлар; - Тақво, Аллоҳ таолодан қўрқиш ва ҳавойи нафсга эрк бермаслик. - Бошқалар ҳақида яхши гумонда бўлиш. - Масалада лутфли бўлиш ва хилофда юмшоқ бўлиш. - Қарши тараф ҳақида ҳукм чиқаришдан олдин унинг далилларини ўрганиш. - Билмайман дейиш илмнинг ярми. - Мўътадил бўлиш ва мутаассиликни тарк қилиш. - Ўзининг камчилигини тан олиш. - Ҳақ зоҳир бўлганда унга қайтиш ва бўйсуниш. - Қарши тараф айтмаган гапни айтди дея тўҳмат қилиш. - Қарши тараф айтган гапнинг ўзини нақл қилиш ва воситачилардан четланиш. - Уламоларнинг қоқилиши пайидан бўлиш эсипастларнинг ишидир. - Таъвийлнинг эҳтимоли бор гапларда мухолифни фосиққа ёки бидъатчига чиқариш жоҳилликдир ва ҳоказо... Ушбу қоидаларга амал қилиб фақиҳлар бир-бирларининг ҳурматларини жойига қўйиб илмнинг ривожига катта ҳисса қўшганлар. Ушбу одоблардан доирасидан чиққанларни қаттиқ қоралаганлар. Бугунги кунда ҳам мазкур хилоф одоби қоидаларига эҳтиёжимиз жуда ҳам кучли.

Топ рейтинг www.uz Openstat