Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломнинг ривожи учун адабиётшунослари ёки ёзувчилар керакми?

00:00 / 02.02.2009 | eski savollar | 2280
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ. Ҳазрат, ўтган йилнинг охирларида уйингизга ёзган, таржима қилган ҳикоя ва мақолаларимни бир папка қилиб қолдирган эдим. Ҳазрат, Шариат қоидалари буйича бу каби ҳикоя ва мақолаларни ёзиш тўғрими? Ислом тарихида адабиётшунослар–ёзувчилар борми? Бор бўлишса улар ҳақида маълумотлар ўзбек тилида топса бўладими? Ислом адабиётини ривожлантириш борасида ўгитларингизга муҳтожман. Қайси томонларига кўпроқ эътибор лозим? Ҳозирги кунда бироз шубҳалар ичида қолдим. Ёзишни яхши кўраман. Аммо “Бу вақтни бекорга кетказиш эмасмикин?”, деган ўй ҳаёлларим ҳам бор. Аммо қиладиган ишимни иложи борича мукаммаллик даражасига етказишни истардим. Аммо ёзганларим кўпроқ давр талаби мавзусида бўлгани учун кўпга етмайди, деб ўйлайман. Шунинг учун ўз ишларимдан қониқиш ҳисси ҳам йўқ. Ёзганларимни Ислом мавзусисиз тасаввур қила олмайман. Бу борада йўл кўрсатадиган устоз топа олганимча йўқ.Адабиёт орқали Исломни қайси томонларини кўпроқ ёритишга ҳаракат қилиш керак? Кўпинча ёзувчи ўз фикр ва тушунчаларини қоғозга туширади, Исломга чақирувчи ҳикоя ёки мақолаларда илми ўта юқорида бўлмаган инсоннинг бу нарсаларни очиқлаши қанчалик тўғри? Шариат буйича эҳтиёт талаб қилган мавзулар қайси? Мадина Зарипова Аллоҳ вақтингизга баракот берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз колдирдим деган нарсадан менинг хабарим йўк. Мазкур хикоя ва бошка бадиий асарлар ёзиш тўгри.Ислом тарихида адабиётшунослар – ёзувчилар бор ва жуда хам кўп. Улар хакида маълумотларни ўзбек тилида топса бўлади. Ўзбек классик адабиётининг деярли хаммаси шулар жумласидандир. Ислом адабиётини ривожлантириш борасида кўп ишлар килинмокда. Ислом адабиёти робитаси мавжуд. Унинг марказий идораси Кувайт давлатида.Ислом дини инсон зотининг саодати учун такдим килган томонларига кўпрок эътибор бермок лозим. Адабиёт оркали Исломнинг барча томонларини кўпрок ёритишга харакат килиш керак. Ёзувчи ўз фикр ва тушунчаларини когозга туширганда ўша фикрлари динимиз таълимотига тўгри келиши лозим. Исломга чакирувчи хикоя ёки маколаларни илми ўта юкори бўлмаган инсон ёзишдан олдин илмини яхши савияга чикариш хакида харакат килиш керак. Буларнинг ичида сиз хам борсиз. Саволингиз матнидаги хатолар кетма-кетлиги сиз аввал ўз тилимизни хам ўрганишингиз кераклигини кўрсатиб турибди.

Топ рейтинг www.uz Openstat