Ассаламу алайкум! Мен 1 йил олдин қиз фарзанд кўрганман ва исмини “Марям” деб қўйган эдим. Лекин бир киши “Бу насронийларнинг исми” деди. Силардан илтимос шу исм ҳақида маълумот берсангизлар. Уни ўзгартириш керакми?
Ва алайкум ассалом! Бу, жаннат саййидаларидан бўлган тўрт аёлнинг бири Марям Имрон қизи, ҳамда Қуръони Карим сураларидан 19-суранинг номидир. Уни ўзгартиришга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам.