Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратдаги тартиб

06:31 / 07.10.2015 | Anas | 3428

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар сизлардан илтимос, агар иложи бўлса шу ҳадисни шарҳлаб берсангизлар. Амр ибн Яҳёнинг отаси ривоят қиладир:  «Абдуллоҳ ибн Зайд идишдан қўлига сув қуйиб қўлини ювди. Кейин бир ҳовуч сув билан оғиз ҳам бурун чайқади. Шу ишни 3 марта қилди, сўнг юзини ва икки қўлини тирсаги билан қўшиб, 2 марта ювди. Бошига масҳ тортди. Оёғини товони билан қўшиб ювди, кейин: «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай таҳорат олар эрдилар». Менинг саволим шуки бу ерда оғиз ва бурунни ювиш учун битта сув олиндими? Шу бир сув билан оғиз ҳам, бурун ҳам ювилаябдими? Ёки оғизга алоҳида, бурунга алоҳида сув олинаябдими? Бу ерда қулоқ ва бўйинга масҳ тортилгани кўринмаябди. Мен ҳам худди шундай таҳорат олсам бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кафт сувнинг ярмини оғизларига, ярмини бурунларига олганлар.
2). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи ўринларда ювиладиган аъзоларни бир марта ювиш фарз эканлигини баён қилиш учун бир марта, икки марта ювса ҳам ювиш жоиз бўлгани учун икки марта, суннат тўлиқ адо бўлиши учун уч марта ювганлар. Агар сув камлик қилса сиз ҳам бир ёки икки мартадан ювишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat