Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳидсиз ва овозсиз ел келиши

18:27 / 06.07.2015 | Abdurohiym | 6189

Ассалому алайкум! Аллоҳ рози бўлсин. http://savollar.islom.uz/savol-39000/ қуйида Ҳидсиз ва овозсиз ел келиши таҳоратни синдиради деб жавоб берибсиз, лекин Шайх Ҳазратлари бундай ҳолатда таҳорат бузилмайди деганлар, http://savollar.islom.uz/savol-29122/ Илтимос шу масалага аниқлик киритиб берсангизлар, чунки аввалроқ, агар берилган саволга Ҳазрат жавоб берган бўлсалар, ўша жавоб фойдаланилади дегандингизлар. Олдиндан раҳмат! 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фиқҳда “аниқ нарса шакк билан кетмайди” деган қоида бор. Шайх Ҳазратларига таҳоратли инсон таҳорати кетган ёки кетмаганида шакк қилганлиги ҳақида савол берилган. Юқоридаги қоидага биноан аниқ нарса шакк билан кетмайди. Кейинги берилган саволда эса, “ҳидсиз ва овозсиз ел келса” дейилмоқда. Бунда ел чиққалиги шакк эмас, балки аниқ. Шунинг учун таҳорат синади деб жавоб берилган. Аёлларнинг олдидан келадиган ел ҳақида фуқаҳоларимиз “у таҳоратни синдирмайди. Чунки у ташқаридан кирган ҳаводир. Таҳоратни синдирувчи ел эса ошқозонга учраб кейин чиққан елдир” деганлар. Баъзида семиз одамларда орқа бир оз ҳаракатга келганга ўхшайди. Лекин бу ҳам ошқозондан келган ҳаво бўлмайди. Буни араб тилида “Ихтилож” дейилади. Бу билан ҳам таҳорат синмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat