Ассалому алайкум! Таҳоратда юзни иккига бўлиб ювишлик кайфиятини эшитгандик. Бу ҳақда манбаа ёки тушунча берсангизлар жуда ҳам хурсанд бўлар эдик? Манбаасини сўраймиз десак, буни айтган киши вафот этиб қолганлар. Саволдаги камчилик ва хатоларга олдиндан узр сўраймиз.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Шариатда “юзни уч марта ювилади” дейилганидан кейин сиз ҳам уч марта ювиб қўя қолинг. Эътиборингизни бошқа муҳим масалаларга қаратинг. Валлоҳу аълам.