Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз масаласи

08:12 / 10.10.2015 | Аслам | 2847

Ассаламу алайкум! Уч йил аввал бир қариндошим билан биргаликда Россияда автомойкада ишлаган эдик. Биз ишлаётган автомойканинг тўсатдан бошлиқлар алмашиб, ёпилди. Барча ишчиларнинг икки ойлик маоши берилмай қолиб кетди. Ўша вақт қариндошимни ўзим ишга олиб келганим учун ишхона тулаб бермаган иш ҳақи 30.000 рубльни бироз вақт мобайнида тўлаб беришни ваъда қилган эдим. Ўтган уч йил мобайнида ҳар хил вазиятлар туфайли тўлаб беришимнинг имкони бўлмади. Ҳозир ўша ваъда қилган пулни тўламоқчи бўлсам, қариндошим пулни АҚШ долларига ҳисоблаб қайтаришимни талаб қилаяпти. Уч йил аввал 30.000 рубль 1000$ АҚШ долларини ташкил қилар эди. Айни дамда эса 1000$ АҚШ доллари 67.500 рубльни ташкил қилади. Мен ўша пулни 1000$ АҚШ доллари қилиб беришим тўғрими? Бу рибо ва судхўрлик бўлиб қолмайдими? Қариндошим даъво қилишга ҳақлими? Мана шунга ойдинлик киритиб беришларингизни илтимос қиламан. Аллох рози бўлсин сизлардан!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир томоннинг гапи билан ҳукм чиқариш жоиз эмас. Агар ҳолат худди сиз айтганингиздек бўлса, бошлиқлар алмашгани учун нега сиз пул тўлашингиз керак? Агар ваъда қилганим учун десангиз, ваъдага вафо қилиш мўминнинг иши. Одатда маошни рублда оладиган бўлсаларингиз зиммангизга рубль вожиб бўлади. Агар долларда олсангизлар, доллар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat