Соқолни қирдириш ҳаром ва гуноҳ бўлишини билмас эдим, энди билдим. Ҳозирги кунда аксарият масжид имомлари ва кўплаб илмли кишилар соқол қўйишмаган. Улар доимо соқолларини янги олингандек кўринишади, балки машинкада олишар, балки мен бу борада адашаётгандирман. Шу кишиларни шундай юришларига бирон бир асослари борми яъни масалани бирор енгил томони? Ёки бу борада бирор бир фатво борми? Агар бўлса, омма ҳам бундан фойдаланса бўладими?