Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сажда ояти ҳақида

15:36 / 14.10.2015 | Muhammad Mabrur | 2367

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Мени озроқ Қуръондан саводим бор. Шунинг учун ишга бориб келиш мобайнида ёд олганларимни такрорини йўлда ўқиб кетаман. Шу боисдан оятлар орасида сажда оятини ҳам ўқиб кетаман. Уйга келганимдан сўнг саждасини адо этиб қўяман. Баъзи пайтларда ақлим ноқислигидан эсдан чиқиб қолади. Уч, тўрт кун ёки бир хафталик сажда ояти учун битта сажда оятини саждаси кифоя қиладими? Саволимдаги одобсизлик ва камчиликлар учун узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар бири учун алоҳида сажда қиласиз. Сажда қилишни вақти белгиланмаган. Имкон топганда адо қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat