Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ошпазликдаги масала

11:11 / 31.03.2014 | No name | 2673
Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир биродаримиз ресторанда ошпазлик қилади. Яъни кабоб пиширади. Пиширгани учун ҳақ олар экан. Гўштни ўзи олиб келар экан, ресторант эгалари гўштнинг пулини тўлар экан. Маълумки кабобга гўшт билан бирга чарви ҳам қўшилади. Чарви эса гўштнинг ярим нархида экан. Масалан саккиз килограмм гўштга икки килограмм чарви қўшилар экан. Ошпаз биродаримиз 10 килограмм гўшт олиб келиб хўжайинлардан пул олар экан, кейин икки килограмм чарвини ўзи харид қилиб, икки килограмм гўштни ўрнига (саккиз килограмм) гўштга қўшар экан. Натижада, пул ҳисобида бир килограмм гўшт унга фойдага қолади. У киши “Хўжайинлар қанча гўштга қанча чарви қўшишни менга тайинланмаган” дейди. Аммо бу қилаётган ишидан улар хабардор бўлмаса, қилаётган иши жоизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур ошпазнинг иши нотўғри. Кетган харажатни аниқ айтиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat