Ассалому алайкум! Никоҳ тўйида келиннинг оёғини тагига қўй сўйиш жоизми? Агар жоиз бўлса Бу маъросимнинг шаъриятимизда қандай маъноси бор?
– Ва алайкум ассалом! Мусулмонни ҳар бир амалидан бирор мақсади бўлади. Биз оят ва суннатни маҳкам ушлашимиз керак. Келинни ёки бошқанинг оёқ тагига қўй сўйиш деган нарса динимизда йўқ. Валлоҳу аълам!