Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли ҳашоратлар

20:06 / 02.01.2016 | Bunyod399 | 3110

Ассалому алайкум! Пашша, таракан, чаён, сичқон ва ўргимчак каби майда ҳашарот ва кемирувчилар уйда пайдо бўлса, уларни турли йўллар билан йўқотилса(масалан ўлдирилса) унинг гуноҳи йўқми? Чунки шу кабилар ҳар хил микроб ва ифлосликлар ташайди, айниқса сичқон. Шундай вазиятда нима қилсак тўғри бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жонзотлардан бештаси фосиқдир. Уларни Ҳарамда ҳам ўлдирилаверади. Улар: қарға, калхат, чаён, сичқон ва қутурган ит», дедилар».
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган.(“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat