Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сўкинадиган мусулмон

14:54 / 30.07.2015 | Akademic | 3418

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва боракатух! Бир намозхон улфатим ниҳоятда кўп зиноли ва ота-онага тегишли гаплар билан сўкинадиган одати бор эди. Ҳар хил йўллар ила уни “фосиқ бўлма, муфлис бўлма, гуноҳ қилма” деб огоҳ этаверардим, аммо натижа йўқ эди. Ва охири ўзимни ҳам шундай зиноли сўкинишидан сўнг, ундан узоқлашдим. Ҳатто кўришиш учун қўлимни чўзишни ҳохламайман(аммо саломимни бераяпман), ёнида ўтиришни ҳам ҳохламаяпман. Чунки у билан бирга булсам дийнимга зарари бўлаяпти. Ҳаттоки сўкиниш одати менга ҳам бироз юқди. Шукрки бу гуноҳдан қутилаяпман. Саволим шуки: ундан нари юрганим тўғрими ёки бошқа йўл тутайми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай ҳақоратловчи кишини “фосиқ” дейилади. Шариатимиз ислоҳ қилиш имкони бўлса ўзингиз билан олиб юришингизга ва у билан яхши муносабатда бўишингизга буюради. Агар унинг зарари сизга ҳам етадиган бўлса, ундай фосиқлардан узоқда бўлшингизни буюради. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat