Ассаламу алайкум! Мен олдин “рўза тутган қўлидан қон чиқса рўза бузилади” деб эшитганман. Мен ҳам рўзадор вақтим қўлимни кесиб олдим ва рўзамни очдим. Бир танишим “каффорот вожиб” дедилар, шу тўғрими? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ўша танишингиз тўғри айтибди, сизга каффорот лозимдир. Чиқса рўзани бузадиган қон бошқа қондир. Валлоҳу аълам.