Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам алайҳиссалом

15:42 / 26.07.2015 | Хуршид Мустафаев | 2911

Ассалому алайкум! Нимага ҳамма халқларнинг сўзлашиш тили хар хилга бўлиниб кетган? Ахир ҳамма бир инсондан — Одам алайҳиссаломдан тарқалганку!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сураси 13-оятида : Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир. Ушбу ояти каримада «Эй одамлар!» – деб барча инсониятга қарата нидо қилинмоқда, шу билан бирга, уларнинг асли бир экани эслатилмоқда. «Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик». Демак, одамларнинг асли бир: ҳаммалари Одам Ато ва Момо Ҳавводан таралганлар. Айни чоғда, Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратиб қўйганини ҳам таъкидламоқда. Инсонларнинг турли халқ ва қабилаларга бўлинишининг сабаби эса ўзаро танишиш, маърифат ҳосил қилиш экани уқтирилмоқда. «...ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик». Инсонларнинг турли халқлар, миллатлар, элатлар, қабила ва уруғлар ҳамда турли фирқаларга бўлинишининг асосий сабаби ушбу мақсад, яъни ўзаро танишиш эканини ҳеч қачон унутмаслик керак. Аллоҳ таоло оятда уришишингиз учун, жанжал учун, фахрланиш учун, мақтаниш учун, демаяпти ёки бошқа сабабларни айтмаяпти. Демак, халқларнинг турли-туманлигини илоҳий мақсаддан – танишувдан бошқа мақсадга ишлатиш Аллоҳнинг иродасига қарши чиқиш билан баробар бўлар экан. Кишилар ўзларича мезон тузиб, бирларининг иккинчиларидан афзалликларини ўлчаб юришади. Кимдир молу мулкига қараб, кимдир ҳасаби-насабига қараб, яна бирлари танасининг рангига қараб, тўртинчилари қабиласи ёки миллатига қараб ва ҳоказо ўлчовлар воситасида ўзини устун қилиб кўрсатади. Ҳамма бир ота ва бир онадан тарқаганлигини, у ота-оналар эса тупроқдан яратилганини унутиб қўяди. Оқибатда турли-туман келишмовчиликлар, уруш-жанжаллар ва кўнгилсизликлар келиб чиқади. Ислом динида бу каби ўлчовларнинг ҳеч қандай қиймати йўқ. Уларнинг ҳаммаси бекор қилинади ва ягона мезон сифатида илоҳий ўлчов жорий этилади. Бу ўлчов инсонлар қадрини фақат битта нарсага қараб, яъни инсоннинг тақвосига қараб ўлчайди. (Тафсири Ҳилол). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat