Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу ҳақида маъруза бўлса эди...

00:00 / 11.02.2009 | eski savollar | 2714
Хурматли Шайҳ ҳазратлари!Ма'лумки, хозирги вақтда ко'чаларимизда автомобиллар жуда ко'пайиб кетти ва бу о'зига хос қийинчиликларни туг'дирмоқда. Мен о'зим ҳам авто бошқараман ва ко'чада юрганда жуда ко'п ҳайдовчиларнинг қоидани бузаётгани,чироқларга то'ҳтамаётгани,ё'л бермасдан сиқиб қо'йишлари каби ноҳуш холатларга деярли ҳар куни дуч келаман. Албатта ҳозирда ҳайдовчилик гувоҳномасини о'қимасдан сотиб олаётганлар талайгина.Бунинг яҳши эмаслигини биламиз. Ба'зида эса ёши катта акаларимиз ҳам қоидани бузиб юришади.Ко'п холатларда ён чирқоларни ёқмасдан бурилишлар салбий оқибатларга олиб келади. Қолаверса, хотин-қизларимиз(мендан ҳафа бо'лишмасин!) ҳам ҳаракатланиш вақтида қоида бузишларини ко'п учратаман. Яқинда бир маруза эшитиб қолдим, водийлик олим (исмини билмайман,Валлоҳу А'лам) айнан шу ё'лда ҳайдовчиларнинг о'зини тутишлари ҳақида анчайин ҳақ гапларни айтган эканлар. Тошкент масжидларида ҳам айни мавзу ҳақида маруза қилишнинг иложиси борми? Токайгача ё'лларда бир биримизни со'киб о'тамиз? Беҳуда сигналлар чалишимизга ё'л қоидаларини билмаслик,бефаросатлик,лоқайдлик ва менсимаслик сабаб бо'лмаяптими? Мен эшитган марузадан иқтибос келтираман: " Светофордан қизилга о'таётганда бировнинг ҳақига ҳиёнат қилмаяпмизми? Ёки иккинчи паласага мошинани қо'йиб қо'йиб, бировнинг ё'лини то'смаяпмизми?... Машинаси борки одам ҳозир ко'чага чиқиб озор чэкмай иложи ё'қ...Катта ё'лга чиқиб келаётган ҳайдовчи кутиб турмаяпти, шарт чиқиб кетяпти ё'лга, то'ҳтаб туриб асосий ё'лдагини о'тказиб юбориши керакмасмиди. Бировнинг 5 со'м пули тушиб қоса харом а? Омимизми? Тарозидан уришдан қо'рқамизми? Ҳайдовчининг тарозиси-светофор. Қизилдан о'таётганда бировнинг ҳаққига ҳиёнат қиляпсиз,иккинъидан жонига қасд қиляпсиз...Ёшлар, мошинани чиййиллатиб тормоз бераётганда, қо'згалаётган қари инсонларни юрагини ёмон қиляпти,ҳомиладор аёлларга зиён қиляпти. Хожатхонага қайси оёқда кириб,қайсинисида чиқишни о'ргатган динимиз ко'чада мошина ҳайдашга ё'л ко'рсатмаган дийсизми?...Масжидда келиб намоз о'қимиз,сипо бо'ламиз, ко'чага чиққанда кимлигимиз ко'рсатмаяпмизми?....Таксист акалар,автосида тирикчилик қилаётган акалар, бировни қисиб қо'йганизда бугунги топган пулизга ҳаром аралашиб қолмаяптими?... Бу куйикиб гапирмаса бо'лмайдиган мавзу бо'либ қолди...Масжид атрофларига автоларни бетартиб қо'ямиз.Намоз о'қимайдиганлар бу ҳолатни ко'риб нима дийди? Мана намоз о'қиётганларни аҳволи шуми деб, бизга муҳаббати уйг'онмаяпти. Биз ибрат бо'лишни о'рнига Исломга тош тегишига сабаб бо'бқомаяпмизми?..Биродарлар, 5 минут олдин боринг, кейин боринг, барибир Аллоҳ берган ризқни эйсиз. "Шайх ҳазратлари, Тошкент шаҳри масжидларида ҳам бу ҳақида марузалар бо'лишини истардик. Сизни қимматли вақтизни олганим учун узр со'райман. Аллоҳдан барча диндошларимга сиҳат, баракот қилаб Ойбек.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Албатта, Тошкент шахри масжидларида хам, бошка жойларда хам, барча мавъизаларда бу ва бунга ўхшаш мавзуълар хакида мавъизалар бўлиб туриши, маколалар ёзилиши, эшиттириш ва кўрсатувлар тайёрланиши керак. Сиз жуда хам долзарб масалани кўтаргансиз. Бизнинг динимиз одоб ва ахлок дини. Набийимиз ахайхиссалом «Мен карамли ахлокларни тугал килиш учун юборилганман» деганлар. Биз хар бир жойда ва холатда ахлокнинг гўзал ва олий намуналарини кўрсатишимиз лозим. Минг афсуски, доимо бундай холатни кўра олмаймиз.Оддий холатларда одоб – ахлокли бўлган кишиларимиз хам сиз айтгандек, мошина хайдашга ўтганда салбий томонга ўзгариб колишади. Бунга телефон, хусусан, кўл телефон сухбатлари, интернет алокаси каби янги алока воситаларини хам кўшишимиз мумкин. Баъзи кишилар нотаниш холатга тушиб колса, нима килса бўлаверади, деган хаёлга боришади. Уят ва айб киладиган таниш кишилар бўлмаса, нотанишлардан хаё килмасдан ўзларига беодобликни раво кўрадилар. Аслида эса, одоб – ахлокли бўлишнинг савобини ва одобсизлик гунохини Аллох хисобга олиб туришини эсдан чикарадилар.Уламоларимиз кишиларига хайдовчилик одблари, телефон алокаси маданияти ва интернет муомаласи ахлоки каби мавзуъларини тез-тез ёритиб туришлари матлуб. Бўлмаса, мўмин-мусулмонларнинг бу борадаги колокликлари катта зарар келтириши турган гап.Фурсатдан фойдаланиб, истаган кишиларни бу мавзуъда ўз фикрларини билдиришларини, маколалар ёзишларини ва иложи бўлса хикоя ва шеърлар ёзишларини истардик.

Топ рейтинг www.uz Openstat