Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ходимни ёллаб ишлатишда шериклик

10:11 / 14.02.2017 | Ilmi Tolib | 1328
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, менинг уртогим Россия Федерациясида уз шахримиздан борган ишчилардан бригада тузиб, уларга бошчилик килиб, уша ердаги курилиш ташкилотларига келишилган холда хизмат курсатади. Бу холатда уртогим вазифасига ишчиларни яшаш жойи, озик-овкат, кийим-бош ва иш билан таъминлаш вазифаси бор. У хар бир ишчи билаг узи уша ишчининг кобилиятига кура кунбай ёки соатбай иш хаки келишиб олади. Уша бригадси ёрдамида бажарилган иш учун курилиш ташкилотларидан пул олиб, узи ёллаган ишчиларга келишилган иш хакини таркатади. Колган кисмини узига фойда сифатида олади. Агар курилиш ташкилоти уз вактида бажарилган иш учун тулов  килмаса ёки умуман туламаса хам у уз ёнидан ишчиларга келишилган иш хакини тулайди. Якинда у менга шу ишни янгиттан бошлаш максадида молиявий шерик булишни таклиф килди. Яъни янги бригадани хужжатлаштириш ва керакли буюмлар билан таъминлашга пул кушишимни ва бу оркали унинг фойдасига шерик булишимни таклиф килди. Ишни шундай тартибда олиб бориш жоизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat