Ассалому алайкум! Мен дўстим билан бир ҳовлини ижарага олганмиз. Ижара пули 1000$. Дўстим пулини таминлайди мен эса шу меҳмонхонани ишлаб юритаман. Яни 1-ой дўстим 1000$ тўлади, мен эса шу меҳмонхони юритдим. 2000$ пул қилдик. Шундан 1000$ ни 2-ойига ижара пулига бериб қолган 1000$ни иккига, яъни 500 $дан бўлишиб олиб тирикчилик қиламиз. Икковмиз ҳам бир биримиздан ва ишимиздан розимиз. Бизнинг ишимиз тўғрими. Шариатга зид эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Бундай ишласа бўлади. Валлоҳу аълам!