Ассаламу алайкум! “Масжиднинг ичида дунёвий гапни гапирса 70 йиллик ибодати куяди” дейилган ҳадисни ўқиган экан. Ҳозирда ушбу ҳадисни қайси китобдан ўқиганлигини топа олмаяпти. Сизлардан илтимос ушбу ҳадис бор-йўқлигини, бўлса қайси китобда борлигини айтиб берсангизлар. Балоғатга етмаган фарзанд ибодат қилса, савоби ота-онага ёзилар экан. Шу ростми?
Ва алайкум ассалом! “Мавзуоти Сағоний”да келтирилган экан. Балоғатга етмаган фарзанднинг ибодати ота-онага ёзилиши мўтабар китобларимизда келмаган. Лекин ота-она ибодатга қилган далолатининг савобини олади. Валлоҳу аълам.