Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хуфтон намозини қачон ўқиш афзал

21:05 / 31.12.2018 | Мирзохид | 6154
Ассалому алайкум! 643-сонли саволда намозхон хуфтон намозини бомдоддан аввал ўқишини бу иш тўғри ёки нотўғри эканлиги сўралганида сизларнинг жавобларингизда бу иш пайғамбаримиз суннатларига зид эканлиги ҳақида ёзгансизлар. Ҳолбуки сайтнинг "Намоз" рукнида шундай дейилган "Хуфтон намозини кечанинг учдан бирининг охирида ўқиш афзал ва ниҳоятда аъло бўлади. Витр намозини эса тун охирида уйғонишга қодир бўлган кишилар субҳ олдидан ўқисалар, мустаҳаб амал қилган бўлишади". Агар келтирилган бу қоидалардан кўрадиган бўлсак хуфтон намозини тонгга яқин ўқиш мустаҳаблигига ишора қилинган. Айтингчи, бу сизлар ёзган жавоблар бир-бирига зид эмасми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда хуфтонни бамдоддан олдин ўқимаганлар. Сиз айтган кечиктириш эса тунни ярмигача кечиктириш ҳисобланади. Ҳатто бошқа мазҳаб уламолари тунни ярмидан кейин хуфтон вақти ҳам чиқади дейишган. Кечанинг учдан бирининг охири тунни ярмига ҳам етмаган ҳисобланади. масалан шом вақти билан бамдод кириш вақтини 12 соат деб белгиланса шундан учдан бирининг охири шом кирганидан тўрт соат ўтиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat