Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

20:07 / 16.06.2022 | Nurik | 1092

Ассалому алайкум! 1. Мен бозорда ишлайман. Ишлаб терлаганим учун ва кийимим кир булиб кетганлиги сабабли аср ва шом намозларини укимадим. Кийимим ва узим натозалигим сабаб намозга нисбатан хурматсизлик деб билдим. 2. Уйга келиб чумилгач аср ва шом намозларини увидим. Аммо хуфтон намозининг 1 ракат фарзидаги фотиха сурасини бошлабок чумилганим аммо тахорат олмаганим ёдимга тушди. Намозимни тухтатиб тахорат олдим ва хуфтон намозини укидим. Аср ва шом намозларини укимадим. 3. Аср ва шом намозини казосини укийманми? 4. Шунга ухшаш холатда бирон бир намозни вактида адо этаолмай, кечга бориб укисам нима деб ният килай? Какой намозим дебми ёки бугунги (бомдод, пешин, аср ва шом) намозим дебми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Намозни бу гумон билан тарк қилиб хато қилгансиз. Намоз дуруст бўлиши учун либос ва маконнинг нажосатдан пок бўлиши шарт қилинади, терлашнинг эса зарари йўқ. Иш кийимида намоз ўқиш намозга беҳурматлик эмас. Имконингиз бўлса намоз учун бир тоза кийим қилиб қўйинг.

2-3). Чўмилганингизда баданингизнинг барча жойига сув етказган бўлсангиз ва таҳоратни бузувчи ишларни қилмаган бўлсангиз ўқиган намозларингиз дуруст.

4) Қайси намозни ўқимоқчи бўлсангиз ўша намознинг қазоси деб ният қиласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat