Ассалому алайкум! Мен талабаман шунинг учун 6 кун андижон ва 1 кун уйда(қўқонда) бўламан. Орамиздаги масофа 100км дан ошиқ. Андижонда ижарада тураман ва бу ҳолат деярли 6 йил давом этади Шу ҳолатда намозларимини қаср қилиб ўқийманми? Агар мусофир бўлсам Жума менга фарзми? Ёнимизда масжид бор агар жамоат билан ўқисамчи? Агар курсдошлар билан жамоат бўлиб ўқисакчи?
– Ва алайкум ассалом! Қаср ўқийсиз. Мусофирга фарз бўлмайди. Иккиси ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!