Ассалому алайкум! Кечирасиз сизларнинг бир фатвонгизда мархумни намоз каффороти бир кунлик намози учун ярим соъ дейилган аммо баъзи жойларда мархумни колдирган хар бир намози учун ярим соъ каффорот берилади дейилган.1-Савол: Мархумлар каффороти харбир намоз учун ярим соъми ёки бир кунлик намоз учунми? 2-Савол: Ярим соъ-1087,5 гр дейилган бу бугунги кунда бир килограграмм саксон етти ярим граммга тенгми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ҳар бир намоз учун. Валлоҳу аълам! Сиз ўша хатолик кетиб қолган жавобни линкини жўнатиб юборинг. Қуйидаги линкда берилган савол-жавобни ҳам ўқинг.