Ассалому алекюм Шайҳ Ҳазратлари,Бир яқин дустим, чэт эллик бир насроний билан адашганларнинг қаторида алоқада булган, ва фарзандли булган, лекин орада Узб-га борган ва ота-онаси уйлантирган мажбурлаб, ва чэт элга қайтиб борса, у эрда насроний аёлдан фарзандли булган, энди ҳозир Узбекистонда уйланган ҳотини ҳам ҳомиладор.Савол: Йигитнинг, чэт эллик насроний аёли, фарзандни узини динида тарбияламоқчи, ва ислом динида тарбиялашга қарши. Йигит нима қилишни билмасдан мендан ёрдам сураганди, исломий юл, яни энг тугри юл қандей булади бу вазиятда деб? Жуда ҳам бир галати ҳолат, фарзандни ҳисобга олганда.Ушбу аянчли ва аросатли вазиятда, сизни маслаҳатингизга жуда ҳам муҳтожмиз.Дустимни нима қилишни билмаяпти, Амриқодеги насроний аёл билан булган 4 ойлик фарзандини, ташлаб кетиш ҳам мушкул ҳолат булиб турипди меҳр жуда ҳам тушган фарзандига, у тарафда Узбекистонда эса, дустимни онаси уйлантирган ҳотини ҳомиладор, яқинда у аёлдан ҳам фарзандли буладиган. Мен ҳам нима дейишни билмаяпман.Чэт-элда, табийики, болани онасидан тортиб олиб кетиш мумкин эмас.Қонун тақиқлаган. Энди бу дустим агар Узбекистонга қайтиб кетсалар, буэрга қайтиб келаолмайдилар кейинчалик фарзандини куришга, бутунлай кетишга тугри келади чэтелда қайтиб, шунинг учун бу эрда қолиб у ҳотин билан бирга булиб исломда тарбиялашга ҳаракат қиле деса, бу насроний аёли уз динига жуда ҳам каттик ва буни иложи юк. Бир томондан ватанда ҳам фарзанд оила...Сизни ёрдамингизни интизорлик билан кутиб қоламиз.ҳурмат илаОмар Усмон.Олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Шунинг учун, бир ишни қилиб қўйиб, мушкил тушганда эмас, қилишдан аввал чуқур ўйлаш ва маслаҳат сўраш керак. Ҳозирги вазият жуда ҳам мушкилдир. Уни ечиш учун алоҳида катта ҳаракатлар керак. Аммо иккисини жамлашнинг иложи бўлмаса, асл аёли томонини олиш афзал бўлади.