Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махр

00:00 / 01.02.2011 | eski savollar | 2047
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокаатух!Устоз жаноблари, рухсатингиз билан юзага келаётган бир масалани эчимини Сиздан сурасам, гап шундаки, киз томондагилар калин сурашаётган экан, лекин шариатда бундай курсатма йук, шунга инкор килмокчимиз, лекин булажак келинингиз яхшиси уларда норозилик хисси уйгонмасидан бурун, махр ниятини килиб, зохирида, калин сифатида уларга берсангиз, демокдалар, лекин барибир бундай ишга эътикодим йул куймаётир, илтимос, йул курсатсангиз...Ва ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокаатух!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизлар уларга қалин деб эмас маҳр деб сўраш кераклигини ўзингиз бўлмаса бошқалар орқали тушунтиринглар. Ўшандан сўраган нарсаларини маҳр деб берасизлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat