Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанднинг ишлаши учун отанинг розилиги ҳусусида

13:46 / 11.04.2018 | eski savollar | 6429
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ассалому алайкум муҳтарам шайх ҳазратлари! Сиз муҳтарам ҳазратларига савол ё'ллашдан мақсадим,ба'зи мен о'қиб чиққан исломий фиқх китобларда айнан шу саволга жавоб топа олмадим.СҲунинг учун ҳам сизга саволимни бермоқдаман. Балог'ат ёшидан о'тган эр киши,молиявий ҳожатини та'минлаш ва яхшилаш мақсадида бир ишни бошламоқчи бо'лса,бу ишга киришдан олдин ота-онасидан руҳсат со'райдими? Ҳеч бир ота-она о'з фарзандига ёмонлик раво ко'рмайдию лекин,о'г'лини яхши бир мақсад томон интилаётганлигини ҳисобга олмай "ҳозирги ишингни эплаб туравер,оз даромад келаётган бо'лса ҳам.Янги ишда омадинг келадими,келмайдими" деб шашти ва ҳаракатини қайтарса, о'г'ил о'з ҳаракат мақсади томон юраверадими ёки ота-она райига қарайдими.СҲу масалада шариятимиз,қайси томонни ё'лини мақуллайди ? Ташаккур!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аммо ота-онанинг розилиги ва норозилиги Аллоҳ таолонинг ҳукмидан ташқарига чиқмаслиги шарт. Яъни, Аллоҳнинг амрига мувофиқ ишларда ота-онага итоат қилинади. Аммо ота-онанинг гапи Аллоҳнинг амрига хилоф бўлса, уларга итоат қилиш вожиб бўлмайди.Машҳур ҳанафий олимлардан Мулло Али Қори ота-онага зулм қилсалар ҳам яхшилик қилиш ҳақидаги гап борасида «Бу айни камолдир. Аммо жоизликнинг асли эътиборидан хотини билан ажраш ҳақида амр бўлса уни талоқ қилиш лозим бўлмайди. Агар ота-она қаттиқ озор топсалар ҳам», деган.Имом Тоҳавий:«Фарзанд мубоҳ нарсаларда буйсунади. Наҳий қилинган нарсаларда эмас», деган.Тоҳир Фатаний:«Агар икковлари дунёвий ишларда унга зулм қилсалар, охират ишларида эмас», деган.Иззуддин Абдуссалом:«Фарзандга иккисининг итоати ҳар бир амрда ва ҳар бир наҳийда вожиб бўлмалигига уламолар иттифоқ қилганлар», деган.Имом Ғаззолий:«Кўпчилик уламолар ота-онанинг итоати шубҳали нарсаларда вожиблигини айтганлар. Тўлиқ ҳаромда вожиб бўлмайди. Чунки шубҳани тарк қилиш вараъга киради. Ота-онанинг итоати эса мажбурийдир», деганлар.Уламолар яна қуйидагиларни айтадилар:«Агар ота-онанинг ҳақига баробарига риоя қилиш мумкин бўлмай қолса, улуғлаш ва эҳтиром маъносида ота устун кўйилади. Чунки, насаб ундандир. Хизмат ва инъом юзасидан онанинг ҳақи устун қўйилади. Мисол учун ота-она ташқаридан кириб келгандан ота учун ўриндан турилади. Фарзанд бирор нарса ҳадия қиладиган бўлса онасидан бошлайди. Фарзанд ота-онадан фақат биттасига нафақа беришга қодир бўлса онасига беради. Сиз айтган нарсада фарзандда ҳам ихтиёр бўлади. Фақат тушунтириб, яхшилик билан ҳал қилиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat