Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ олмагандим

16:28 / 11.05.2022 | Парвона | 1105

Ассалому алайкум! Биз 6 йил олдин 1-турмушим билан ажрашиб кетганмиз 3 йилдан кейин судимиз бўлиб у хам оила қурган мен хам. Хозирда уни хам фарзандлари, менинг хам бошқа турмушимдан фарзанларим бор. Шу пайтгача бирон марта гаплашмаганмиз ўртамиз тинчлик йўли билан очилиб кетган. Мен бошқа турмуш қилишим учун турмуш ўртоқимдан талоқ олишим керакмиди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта талоқ олишингиз керак эди. Агар ҳолат айни сиз ёзгандек бўлса, суд вақтида ёки ажрашиш жараёнида талоқ ёки талоққа далолат қиладиган бирор сўз айтилган бўлса сиз ҳали ҳам биринчи эрингизнинг никоҳида бўлмайсиз. Акси бўлса, кейинги ўқилган никоҳ боғланмаган ва ҳаётингиз зинода ўтган. Сиз аввалги эрингиздан талоқ олишингиз ва иддангизни тўла ўтиришингиз шарт. Кейин ҳозирги "эрим" деб ҳисоблаётган одамга никоҳланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat