Ассаламу алайкум! Агар бир одамга “амал” қилинган бўлса нима қилиш керак?
Ва алайкум ассалом! Сураи “Бақара”ни кўп ўқиш, эшитиш ва бирор сувга дам солиб ичиш керак. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам : “Сураи Бақарани ўқинглар! Чунки, уни ёд олиш баракадир, тарк қилиш ҳасратдир ва сеҳргарларнинг унга кучи етмайди”, деганлар. (Муслим ривояти). Ўқишни билмасангиз у ёзилган тасмаларни эшитинг. Ҳадисда "Бақара" сураси ўқилган уйга шайтон кирмаслиги ҳам айтилган. Валлоҳу аълам.