Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витр намозининг ўқилиши

16:49 / 11.09.2014 | Abdulloh | 3061
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен сафардаман, бу ердаги баъзи биродарларимиз витр намозини мен шу пайтгача кўрмаган тартибда адо этишади. Мени қизиқтирган нарса, бу уларнинг "биз ҳам аҳли сунна эътиқодидамиз" деганлари ва лекин жудаям кўп ибодатларда биздан фарқ қилишлари. Ҳусусан витр намозини "Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз ҳадисларида "витр намозини шом намозига ўхшатиб ўқиманглар" деганлар, дейишади ва витр намозини иккинчи ракъатида ўтирмасдан туриб кетишади, учинчи ракъатида рукуъ қилгандан сўнг яна тик туриб қўлларини дуога очиб дуо қиладиларда сўнг тўғри саждага кетадилар. Витр намозини бундай ўқилиши қайси бир мазҳабда бор, ёки биродарларимиз адашиб ибодат қилишяптими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Биродарларингиз кимлигини билмадим. Аммо шофеъий мазҳабида аввал икки ракат ўқиб, салом бериб, яна бир ракат ўқишади.

Топ рейтинг www.uz Openstat