Ассалому алайкум! Пластикка 1 ҳафта олдин 18 милион 450 минг сўм пул тушиб қолди кимлиги аниқ эмас ҳеч ким тел қилмади ҳаттоки банкдан ҳам телфон келмади бу пулни ишлатишни ҳам ишлатмасликни ҳам билмаяпаман ёки ўшани хисобидан эҳсон қилиб юборсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Банкга мурожаат қилинг, топиб беради. Шунда ҳам топилмаса, Суммасини айтмасдан эълон бериб бўлса ҳам эгасини топилишини кутинг. Номидан эҳсон қилиб юборишга шошилманг.
Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Юзга юз ҳаракат қилиб қидирса шунда ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Валлоҳу аълам!