Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавба қабул бўлганини билиш

08:20 / 25.01.2020 | Gulruh | 2249

Ассалому алайкум! Номоз ўқиб дуога қўл очсам гуноҳларим учун тавба қиламан, лекин доим шу пайт юрагим оғрий бошлайди. Аллоҳ таоло тавбамни қабул қилганини қандай биламан?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсон бир идиш ҳисобланади. Янги туғилганида покиза ва беғубор бўлади, сўнг унга кўз, қулоқ, оғиз орқали нима кирса идиш ўша билан тўлишни бошлайди. Маълум бир ёшга етганда эса ичидаги нарсалар уни ҳаракатга келтиришни бошлайди. Яхшлик билан тўлган бўлса яхшилик томонига, агар нафрат, ғазаб, кибр, ҳасад каби разил нарсалар билан тўлган бўлса ён атрофига ўша нарсаларни тарқатади. Ўша идишга тушадиган энг хавфли нарсалардан яна бири куфр, ширк ва Аллоҳ фарз қилган нарсаларни тарк қилиб, қайтарган нарсаларни қилиб ичкарига кирган гуноҳларнинг ахлати(асорати)дир. У нарсалар инсонни ташқи кўринишини ҳар қанча ювиб тозалагани билан улар инсон қалби ва миясини ўта даражада ифлослантириб қўйган бўлади. Улар милионлаб инсонларни ўлдириш, шафқатсиз азоблаш, бировнинг устидан эзиб роҳат олиш, обрўсини тўкиб ҳузурланиш каби разолатга етаклайди. Инсон ўз идиши тоза ёки кир эканлигини ўйлаётган фикри, ён атрофидаги инсонларга тарқатаётган фойда ёки зарари, қилаётган муомаласидан билиб олаверади. Чунки инсон идишига мандарин каби ширин таъмли ширин ҳидни жойлаган бўлса, атрофидагиларига ҳам ўша ҳид ва таъмни беради. Ичини чаёнга ўхшаб заҳар билан тўлдирган бўлса ўзгаларга етказадиган нарсаси фақат заҳар бўлади. Содир қилинган гуноҳ инсон қалби ва миясига кирадиган ахлатга ўхшайди. Уни тезда тавба ила ювиш шарт. Яна шу ишни қиламанда деб у ахлатни ювмаса у кўпайиб, қасмоқлашиб, инсоннинг жасадидаги бутун ҳўжайраларга ўрнашиб олади. Ундан кейин улардан қутилиш қийин бўлади. Буни ўша нарсага одатланиш дейилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat