Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр ахладан сўранг ҳаяти азолари Оллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Саволим шуки орқасида бош кийими бор кийимни яни куртка, футболкани мусулмон киши кийиши мумкинми йўқми? Бу кийим кофирларни кийими мусулмонларга мумкинмас кийиш деб эшитган эдим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Рўза Рамазон айёми муборак бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бошқа дин вакилларининг динларига хос кийимларини кийишдан қайтарилган. Динларига тегишли бўлмаса зарари йўқ. Валлоҳу аълам.