Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Экаклар соч турмаклари

01:36 / 11.08.2021 | Авазбек Рахмонжонов | 1823

Ассалому алайкум! Устоз, саволим эркакларни соч турмаги яни прическаси хақида. Мен узун соч ўстиришни яхши кўраман (сочим узунлиги бошимнинг барча ерида бир хил эмас [топ кнот номли соч турмаги]), сочим узунлги боис, иш қилаётган ёки спорт билан шуғулланаётган вақтимда халал бермаслиги учун йиғиштириб бойлаб оламан. Номоз ўқиётган пайтимда бойламайман. Лекин яқинда интернетда ўқиб қолдим, эркаклар сочларири йиғиб юришлари мумкун эмас агар аниқроқ қилиб айтсам бу макрух эканлиги хақида айтиляпти, бу пайтгача бошқа манбалардан умуман бошқа малумотларни ўқиган эдим. Агар атайлаб бошқа дин вакилларига тақлид қилиб соч турмаги қилинмаса, яни ўзини бошқа дин вакилларига ўхшатиш нияти бўлмаса хечқиси йўқ деган манода. Менда ундай ният йўқ, бўлмаган хам. Энди қайси малумотга ишонишни билмай колдим, шу хакида малумот берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозда ечиб олсангиз бўлди. “Кифоя” китобида қуйидагича келади:

مَرَّ أَبُو رَافِعٍ مَوْلَى النَّبِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَلَى الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ عَلَيْهِمَا السَّلَامُ وَهُوَ يُصَلِّي، وَقَدْ غَرَزَ ضَفْرَهُ فِي قَفَاهُ، فَحَلَّهَا أَبُو رَافِعٍ، فَالْتَفَتَ الْحَسَنُ إِلَيْهِ مُغْضَبًا، فَقَالَ: أَقْبِلْ عَلَى صَلَاتِكَ وَلَا تَغْضَبْ، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «ذَلِكَ كِفْلُ الشَّيْطَانِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Рофеъ намоз ўқиётган Ҳасан ибн Али алайҳимассаломнинг ёнидан ўтди. У (Ҳасан) соч ўримини орқасига турмаклаб олган эди. Абу Рофеъ ечиб юборган эди, Ҳасан унга ғазаб билан қаради. У бўлса:
«Намозингни ўқи. Fазаб қилма. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бу шайтоннинг тўқимидир», деганларини эшитганман», деди».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Инсон намоз ўқиганида, сажда қилганида унинг барча аъзолари, бутун вужуди, ҳатто кийимлари ҳам иштирок этиши керак. Агар эркак киши сочини қайтариб турмаклаб олса, ўша ҳолатга футур етади. Шунинг учун бу иш макруҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat