Ассалому алайкум! Олдинги саволларнинг баъзиларига "кифоя қилади" деб жавоб берилган. Мисол учун : Ғуслнинг аввалидаги таҳоратда оғиз ва бурунни ювиш кифоя қилади дейилган экан. Мен бу жавобни "Демак ғуслнинг давомида ҳам оғиз ва бурунни ювса бўлар экан " деб тушунмоқдаман . Бундай саволларни шундай тушунишим тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Бир марта оғиз ва бурунни чайиш билан ғуслнинг фарзи адо бўлади. Кифоя қилади дегани “таҳоратда ювгани ғуслнинг фарзига ўтади” дегани. Валлоҳу аълам.