Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос Жавоб беринг

00:00 / 28.01.2010 | eski savollar | 2331
Ассаламу алейкум шайҳ ҳазратлари! Мен Бидатлар ва гуноҳлар бо'лимига бир отаҳон номларидан ҳат ё'ллаган эдим "Масжид одоблари ҳақида "деган . О'ша саволга илтимос жавоб берилса, сабаби у ердаги масжид аҳли орасида фитна чиқиб қолиши мумкин. Сабаби у Имом еган таомларингиз ҳаром деган экан. Шунда улар қайта яна ҳаромми ёки ното'г'рими деганда улар яна ҳаром деб этган эканлар. Бу гап но'то'грилигини биламиз. Чунки ко'п имом домлалар ва биз ҳам чэт эл сафарларида ифторликларни масжидни ичида еганмиз. Бунга ҳилоф ё'қ, аммо бу улар гапирган гапига бир олимнинг илмий жавоби бо'лса деб сиз ҳазратдан со'радик. Масчид аҳли отаҳонлари ҳам мен орқали сизнинг жавобингизни интизор бо'либ кутишмоқда . Жазакумуллоҳи Ҳойр. саволнинг эски матни қуйдагича эди : Ассаламу алейкум ҳурматли шайҳ жаноблари. Сизга шу ҳатн интернет орқали етказишимни бир ёши улуг' қария со'радилар ва шу мактубни бердилар мен етказяпман. Мактуб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим ! Ҳурматлий Шайҳ Жаноблари ! Бизнинг маҳалламизда давлат ро'йҳатидан о'тган ва эски масжид о'рнига янги масжид фаолият ко'рсатиб келмоқда. Масжд проэкти СМЭТА асосида бо'либ, эрто'ла қисмида таом тайёрлаш ва овқатланиш учун махсус 40-50 кишига мо'лжалланган хоналар мо'лжалланган. Масжидда 20 йилдан буён ёшлари 70 ва ундан ошган қариялар, гоҳи-гоҳида то'планишиб пешин намозидан кейин таом тайёрлаб истемол қилиб, Қурони Карим ва Ҳадиси Шарифларни о'рганиб ва билмаганни биладигандан со'раб, о'тганлар ҳаққига дуои фотиҳалар қилишиб тарқалар эдик. Афсуски яқинда, янги ёш имом келиб, масжидда таом тайёрлаш ва уни истемоли ҳаром деб, ко'пчиликни ко'нглини ранжитди. Бизнинг динимизда ҳамма нарса нийятга қараб (таомни эмоқлик ҳам ) ибодат қаторига кириши мумкин де эшитганман. Шу билмаганимиз ҳақида озгина биз қарияларга ма'лумот берсангиз. Ҳурмат эҳтиром билан муҳлисларингиз номидан Нумонжон ҳожи ота Иброҳимов. Аввалдан сизга катта раҳмат !

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ҳақда ҳанафий мазҳабининг машҳур китобларидан бири “Табййинул ҳақоиқ шарҳи канзуд дақоиқ” номли китобда қуйидагилар айтилган:- “قُلْنَا الْأَكْلُ فِي الْمَسْجِدِ مُبَاحٌ وَالنَّبِيُّ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ كَانَ يَأْكُلُ فِي الْمَسْجِدِ بِلَا ضَرُورَةٍ إلَيْهِ.Яъни, “Масжидда таом емоқ мубоҳдир. Набий алайиссалоту вассалом масжидда заруратсиз ҳам таом ер эдилар”.

Топ рейтинг www.uz Openstat