Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ноила исми ҳақида

08:20 / 04.10.2015 | камрон темуров | 4948

Ассаламу алайкум! Устозлар мени 2 ёшли қизим бўлиб, исми Ноила. Шу  исмни ўзгартириш керакми? Агар ўзгартириш керак бўлса ҳужжатларини ҳам ўзгартиришим керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Исломда қиз болага “Ноила” деб исм қўйишнинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ. “Ноила” исми луғатда “Аллоҳнинг туҳфаси, ҳадя” маъносини билдиради. Саҳобия аёллардан бир нечаларининг исмлари ҳам Ноила бўлган. Улардан Ноила бинт Фарофиса, у Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг аёли бўлган, Ноила бинт Робиъ, Ноила бинт Саъд, Ноила бинт Салома, Ноила бинт Убайд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган аёллардан бўлишган. Саҳобалардан кўпларининг кунялари ҳам Абу Ноила бўлган. Улардан бири Бадрда қатнашган Саликон ибн Салома. Одатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари хуш кўрмаган исмларни бошқа гўзал исмларга ўзгартирар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги саҳобий ва саҳобияларга исмларини ўзгартиришга буюрмаганлар. Бирор бир илм аҳлини ҳам у исмни ўзгартиришга буюрганларини ҳам билмаймиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat