Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар саволимни излаш хизматидан топмадим, шунинг учун сизларга беришга ижозат бергайсизлар. Савол : агар ит киймни ҳидласа бенамоз бўладими? Яна қандай жонворлар киймни ҳидласа бенамоз бўлишини айтсангизлар. Сизларга катта раҳмат. Хатоларим бўлса узр сўрайман.
Ва алайкум ассалом! Чўчқа, ит ва йиртқич ҳайвонларнинг сўлаги ҳам, улар теккан сув ҳам нажасдир.(“Кифоя”).
Ҳидлаш билан кийим бенамоз бўлиб қолмайди. Агар теккан сўлаги энг ками дирҳам миқдорича бўлса, теккан жойини нажосат қилади. Валлоҳу аълам.