Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен бу саволни қидирдим, аммо топа олмадим. Маълумки, ислом динида силаи-раҳм жуда ҳам юксак қадрланади ва унга буюрилади. Аммо бизда битта одат борки, бу одат жамият тараққиётини орқага суради бу - таниш-билишчилик, уруғ-аймоғчилик яъни қариндошга яхшилик қилиш - силаи-раҳм деб, ҳамма ўзини қариндошини танишини ишга киргизади, унинг фойдасига ҳукм чиқаради, ўзини қариндоши турганда бегонага парво ҳам қилмайди. Силаи-раҳм яхши, аммо унинг оқибатида жамиятда порахўрлик, маҳаллийчилик, таниш-билишчилик кўпайб кетган. Муҳтарам устоз, динимизда силаи-рахм ва таниш-билишчилик орасида чегара қаерда?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Силаи раҳм бошқа нарса, порахўрлик бошқа. Силаи раҳм шариат ҳалол йўл билан яхшилик қилишдир.