Ассаламу алайкум! Сувга тушиб чўкиб ўлган одамни сувдан чиқариб, сўнг жаноза маросимига тайёрлашда майитни ғусл қилиш шартми?
Ва алайкум ассалом! Сувдан чиқариб олаётган вақтда ғусл қилдиришни ният қилиб уч бор сувга шўнғитиб олса, ўша ғусл ўрнига кифоя қилади. Агар ундай қилинмаган бўлса, қайтадан ғусл қилдирилади. Валлоҳу аълам.