Ассаламу алайкум! Ўғлимнинг исми Азам. Бу исм яхши емас экан. Шунга буни олдига Муҳаммад ёки Сайид қўйиб чақирсак бўладими? Қай бирини қўшайлик?
Ва алайкум ассалом! Бандага ожизлик, камтарлик ва тавозуълик ярашади. “Аъзам” дегани энг буюк деган маънони ифода қилади. Шунинг учун Абдул Аъзам деганингиз муносибдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аллоҳга исмларнинг энг маҳбуби Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир” деганлар. Валлоҳу аълам.