Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Диктофон

13:39 / 27.11.2023 | Амир | 556

Ассалом алайкум! Бир кишининг олдига сухбатга борганда иш ёки бирон бир масала бўйича гаплашган пайтда орамиздаги гапларни эста қолиш тариқасига уни рухсатисиз ёзиб олиш мумкинми? Агар жуда мухим масала бўлса?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Суҳбатни ёзиб олишдан мақсад уни кимгадир эшиттириш бўлади. Суҳбат иштирокчисининг изнисиз эса бундай қилиш таъқиқланган.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا حَدَّثَ الرَّجُلُ بِالْحَدِيثِ ثُمَّ الْتَفَتَ فَهِيَ أَمَانَةٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон киши бир гапни айтса-ю, у ёқ-бу ёққа қараб қўйса, ўша омонатдир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. 
Шарҳ: Бундай пайтда ўша гап соҳиби «Бу гапимни ҳеч кимга айтма», деб таъкидлашининг кераги йўқ. Ўша биров эшитиб қолмадимикан, деган маънода аланглаб қараб қўйишининг ўзи етади. Ким мазкур ҳолдаги гапни бошқаларга айтса, омонатга хиёнат қилиб, чақимчилик қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat