Ассалому алайкум. Бир жумада ўтирган эдим. Имом ҳутбасида бир оятни айтмоқчи эди. Эсига келмади. Шунда ўтирганлардан бир биродармиз шу оятни эслатган эдилар, имом баракаллоҳу фик дедилар ўша одамга. Яъни, савол шуки, у одам эслатиб тўғри қилдиларми? Мен ўқиган эдим. Бир киши ҳаттоинки жим ўтиринг деса ҳам гапирган бўлади деб. У киши бу ерда гуноҳкор бўлмадиларми?
– Ва алайкум ассалом! Йўқ у киши гуноҳкор бўлмайди. Сиз ўқиган нарса бошқа.