Ассалому алайкум! Яқинда бир танишими опаси рухий касал эди, кечқурун подволда ўзини ўзи осиб қўйибти. Рухий касаллиги туфайли ўлган майит жаннатга тушишига имкон борми, ахир у рухий касал эди?
2). Жанозада ўзим хам бор эдим қабр турпоғи худди элакдан ўтгандек эди, бу жаннати бўлганлигини аломати бўлиши мумкунми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ёғи Аллоҳга ҳавола. Кимнингдир қабри қаттиқ ёки кимникидир юмшоқ бўлиши уни жаннатий ёки дўзахий эканлигининг аломати эмас. Валлоҳу аълам!